АсосийJamiyat

Март ойида Самарқандда халқаро конференция бўлиб ўтади

'Март ойида Самарқандда халқаро конференция бўлиб ўтади'ning rasmi

2020 йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида мамлакатимиз диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорликда: “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу анжуман Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилади.

Анжуман натижаси бўйича илмий мақолалар тўплами нашр этилади. Анжуман мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермаган мақолалар чоп этилмайди ва эгасига қайтарилмайди.

Мақолаларни қабул қилиш 2020 йил 15 февралга қадар давом этади, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

 

    Бошқа янгиликлар