1

"Демократия индекси" рейтинг натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон 157-ўринда

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 10:15
"Демократия индекси" рейтинг натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон 157-ўринда

Ҳар йили жаҳон мамлакатларининг демократия индексини тайёрлаб борадиган Британиянинг The Economist Intelligence Unit тадқиқотлар ташкилоти 2019 йил учун давлатлар рейтингини эълон қилди. Рейтингга жами 165 та мамлакат ҳамда Гонконг ва Фаластин автоном ҳудудлари киритилган.

"Демократия индекси" рейтингини 9,87 балл билан 2019 йилда ҳам Норвегия бошқарган. Кейинги ўринлар Исландия (9,58 балл) ва Швецияга (9,39 балл) насиб қилди. Рўйхатнинг сўнгги поғонасидан 1,08 балл билан КХДР ўрин эгаллаган. Ўзбекистон ушбу рейтингда 2018 йилда қайд этган 2,01 баллик (бир йил аввал 2018 йилда 156-поғонани банд этганди) натижасини такрорлаб 157-ўринда қайд этилди.  

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан юқори ўринларда Қирғизистон (4,89 балл, 101-ўрин), Қозоғистон (2,94 балл, 139-ўрин) ва Афғонистон (2,85 балл, 142-ўрин) қайд этилган. Тожикистон 160-ўринни, Туркманистон эса 162-ўринни эгаллаган.

Россия (134-ўрин) ва Хитой (153-ўрин) каби катта мамлакатлар ҳам рейтингда қуйи поғоналарда қайд этилган. Дунё етакчилари орасида АҚШ 25, Франция 20, Буюк Британия 14 ва Германия 13-ўринларни банд қилган.

The Economist Intelligence Unit «Демократия индексини» 2006 йилдан бери эълон қилиб келади. 2019 йилда бутун дунёдаги ўртача демократия индекси сўнгги 13 йилликда энг ёмон натижа — 5,44 балл рейтингга эга деб топилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1