1

Тошкентда жуда катта миқдордаги солиқни тўламаган корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 13:08
Тошкентда жуда катта миқдордаги солиқни тўламаган корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди

Ёғоч маҳсулотлари билан шуғулланувчи корхона томонидан жуда кўп миқдордаги солиқларни яшириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда, “G.-T.” МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг март-август ойларида чет давлатлардан импорт қилинган 10,4 млрд. сўмлик тахта ва ёғоч маҳсулотларидан 9,8 млрд. сўмлигини нақд пулга сотиб, савдодан тушган пулларни банк муассасасига топширмаганликлари аниқланди. Шунингдек, улар бюджетга тўланиши лозим бўлган 393,2 млн. сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1