Сирғали туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро К.Ф.га тегишли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган турли қувватли салкам 5000 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






