АсосийJamiyat

Тошкентда Герцен номидаги РДПУ филиали очилади

'Тошкентда Герцен номидаги РДПУ филиали очилади'ning rasmi

2020/2021 ўқув йилидан Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали иш бошлайди.

Бу борада шартнома шу йилнинг 21 январь куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари вакиллари ҳамда  Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ўртасида имзоланди.  

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин раҳбарлигидаги делегацияси, Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари У.Бегимкулов ва Россия Федерацияси Президенти бошқармасининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича департаменти бошлиғи А.В.Власов иштирок этди.  

Ўзбекистонда ташкил этиладиган филиалда талабалар мактабгача таълим, коррекцион педагогика ва психология таълим йўналишларида таҳсил олади.

Филиал битирувчиларига Герцен номидаги РДПУни тугатганлиги тўғрисида диплом берилади. Диплом Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади. 

    Бошқа янгиликлар