Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси давом этмоқда.
Мурожаатда коррупция иллатлари танқид қилинди. Маълум қилинишича, айни пайтда энг коррупциялашган Олий таълим, Соғлиқни сақлаш ва Қурилиш соҳаларида бу иллатнинг олидини олиш учун дастлабки қадам ташланган.
“Биргина “Аграр” унивеситетида ўтказилган оддий аттестациядан 60 фоиз ўқитувчи ўта олмади. Ўзи ҳеч нарсани билмаган одам қандай қилиб талабаларга дарс беради”, дея, далиллар келтирди давлат раҳбари.
Шунга кўра, Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда Коррупцияга қарши орган ташкил этиш таклиф қилинди.
“Бу органнинг “ҳалоллик вакцинаси” барчани — вазир, ҳоким ва раҳбарларни тозалайди”, — таъкидлади Президент.






