АсосийJamiyat

Бу йил Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланади

'Бу йил Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида Хотира ва қадрлаш куни ва Ғалабанинг 75 йиллигини ҳар томонлама муносиб ва юқори савияда нишонлаш учун тайёргарлик ишларини пухта ташкил этиш кераклиги хусусида гапирди. 

- Жами 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари бу қонли урушда тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилгани, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган жасоратини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

Биз уруш ва фронт орти фахрийларини фақатгина байрамларда эмас, балки ҳар доим эъзозлаб ардоқлашимиз, уларнинг соғлиги ҳақида ҳар куни, ҳар соатда ўйлашимиз лозим.

Жорий йилда уларга ҳар томонлама эътибор янада кучайтирилади, деди Президент.

Мурожаатда, мамлакатимизнинг энг яхши санаторийларида уларнинг саломатлигини тиклаш учун қулай шароитлар яратилиши, уруш йилларида халқимиз кўрсатган ҳақиқий жасорат ва матонатни – кино, театр санъати, бадиий-публицистик асарлар, илмий тадқиқотлар орқали кўрсатиш, аҳоли, айниқса, ёшларимизга таъсирчан тарзда етказиш бўйича катта ишлар олиб борилётгани таъкидланди.

 

 

    Бошқа янгиликлар