АсосийJamiyat

Карманада МИБ алимент ундириш ўрнига 3 йилдан буён жанжалли бўлган оилани яраштириб қўйди

'Карманада МИБ алимент ундириш ўрнига 3 йилдан буён жанжалли бўлган оилани яраштириб қўйди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 07.06.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Х. дан Б.Г. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. 

МИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Бюронинг Кармана туман бўлими аралашуви билан 2017 йилдан буён келишмовчилик асосида яшаб келаётган оила яраштирилди. Натижада ундирувчи қарздордан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини суд тартибида қайтариб олди.

Маълумот учун: МИБнинг Кармана тумани бўлими томонидан ўтган йил давомида жами 158 та оила яраштирилиб, 175 нафар болага ота-онаси қарамоғида бир оила бўлиб яшаш имкони яратилди.

    Бошқа янгиликлар