АсосийJamiyat

Тошкентда мода мутахассисларини тайёрловчи марказ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

'Тошкентда мода мутахассисларини тайёрловчи марказ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди'ning rasmi

Мода соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш баҳонасида ноқонуний даромад орттирган корхона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда "darkchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан бир неча фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи «M.R.» МЧЖ раҳбари З.Т. ва бошқалар жамият қошида мода соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича очилган ўқув-маркази фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш орқали фуқароларнинг ишончига кирган.

Фуқароларни шу йўл билан жалб қилиб, Франция давлати кийим тикиш технологияси асосида тикувчилик ва бошқа касбларни ўргатиш ҳамда ўқишни битиргандан кейин «M.R.» МЧЖга икки йил мажбурий ишлаб бериш шарти билан 54 нафар фуқаролардан ўртача 6 млн. сўмдан 11,7 млн. сўмгача пул маблағларини гўёки ўқиш тўлови сифатида қабул қилиб олган.

Бироқ, уларни шу кунга қадар иш билан таъминламасдан, жами 624,5 млн. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «M.R.» МЧЖ раҳбари З.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар