Янгийўлда қум-шағал аралашмасини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Қ.Ф.Б.» МЧЖ раҳбари Ж.З. жамиятга балиқ боқиш бўйича сунъий ҳовуз ташкил этиш учун узоқ муддатга ижара асосида ажратилган 11,8 гектар ер майдонида қазиб олинган умумий нархи 625,9 млн. сўмлик 59,6 минг м3 қум-шағал аралашмасини сунъий ҳовуз ташкил этиш учун ишлатмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Қ.Ф.Б.» МЧЖ раҳбари Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.