Эронда самолёт Теҳрон аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди, дея хабар берди таржимон.уз.
Самолёт Теҳрондан Истанбулга кетаётган эди, аммо техник носозлик туфайли қайтиб келди. Йўловчилар ва экипаж аъзоларига ҳеч қандай шикаст етмаган. Самолёт Меҳрабад аэропортига хавфсиз тарзда қўнган.
Аммо, ”Eran Airtour” компаниясига тегишли ушбу самолёт дуч келган техник муаммолар ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон 8 январь куни Теҳрон яқинида тасодифан Украина самолётини уриб туширган ва самолёт бортидаги барча 176 киши ҳалок бўлганди.






