Жорий йилнинг 24-29 февраль кунлари Андижон вилоятида Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Шарда университети билан ҳамкорликда “Талабаликка бир қадам” очиқ олимпиадаси ўтказилади. Бу ҳақда Президент мактаблари матбуот хизмати хабар беради.
Ушбу олимпиада Республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Олимпиадада математика, физика, кимё ва биология фанларидан жами 50 та онлайн тартибда ( 40 та савол фан йўналиши ва 10 та савол инглиз тили фанидан) саволлар учун 75 дақиқа вақт берилади 100 баллик тизимда баҳоланади.
Олимпиада учун тест топшириқлари Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ҳамда Ўзбекистон Шарда университети билан ҳамкорликда тузилади.
Иштирокчилар орасидан синфлар ва фанлар кесимида ғолиб ўқувчилар аниқланади.
1-ўрин Шарда университетига грант асосида қабул қилинади.
2-ўрин Шарда университетига 50% контракт тўловга имтиёз
3-ўрин Шарда университетига 30% контракт тўловга имтиёз
Сертификатлар 3 йилгача ўз кучини сақлаб қолади, дейилади хабарда.






