АсосийJamiyat

Миробод туманидаги 263-мактаб нега иситиш тизимидан ўчирилган эди?

'Миробод туманидаги 263-мактаб нега иситиш тизимидан ўчирилган эди?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 263-мактаб иситилмаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинган эди.

Халқ таълими вазирилигининг Матбуот котибининг хабарига кўра, 2020 йил, 23 январь куни 263-мактабнинг марказий иситиш тизимида носозликлар юзага келган. Мактаб маъмурияти носозлик бартараф этилгунига қадар иситиш тизимини ўчириш бўйича қарор қабул қилган. Хоналар иситилмаганлиги туфайли 24 январь кунидаги дарслар 5 дақиқага қисқартирилган.

Айни пайтда иситиш тизимидаги муаммо ҳал этилиб, дарслар ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар