1

Илк бемор коронавирусдан тузалди

ДУНЁ 27.01.2020, 17:01
Илк бемор коронавирусдан тузалди

Ухан шаҳрида яшайдиган 56 ёшли аёл 10 январь куни ўзида касаллик белгиларини сезган. 15 январь куни тиббий муолажалар олиш учун касалхонага ётқизилган.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабарида қайд этилишича, тиббий муолажалар натижасида аёлнинг саломатлиги анча яхшиланди, тана ҳарорати меъёрлашди. 

Бемор нафас олиш тизимидаги нуқсонлар бартараф этилди. Қон таҳлилида нуклеин кислоталарига бўлган реакция аниқланмади. Беморнинг аҳволи яхшилигини инобатга олиб уни шифохонадан чиқишига рухсат берилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1