1

Миришкорда аёлини ёнаётган уй ичида қолдирган эркак қамоққа олинди

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 10:40
Миришкорда аёлини ёнаётган уй ичида қолдирган эркак қамоққа олинди

Миришкор тумани «Қумбанги» маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро С.Баҳромовнинг уйида ёнғин содир бўлди. Буни ўз вақтида илғаган фуқаро турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган Д.Н.ни уйғотиб, хавфдан хабардор қилиш баробарида хонадан олиб чиқиш чораларини кўрмай, ўз жонини асраш билан чекланади, холос. Ҳодиса оқибатида олов ичида қолиб кетган аёл воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан ўшандаёқ, яъни 2019 йилнинг 14 ноябрида С.Баҳромовга нисбатан ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми (Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаслик) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Бироқ тергов жараёнида янги ҳолатлар очилиши натижасида 26 январь, якшанба куни эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг 117-модда 2-қисмидан 97-модданинг 2-қисмига (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатда қасддан одам ўлдириш),деб қайта малакаланди. С.Баҳромовга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1