Афғонистон шимолида Толибон жангарилари полиция базасига ҳужум қилди. Ҳужум 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Маълум бўлишича, полициячилардан бири Толибонлар билан тил бириктирган бўлиши мумкин.
Дастлаб ҳужум қилганлар база яқинидаги назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олишган, шундан сўнг улар ҳудудга осонгина киришга муваффақ бўлишган, сабаби ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими улар учун эшикни очиб берган.