1

“InFinBank” истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун Марказий банк томонидан жаримага тортилди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 09:51
“InFinBank” истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун Марказий банк томонидан жаримага тортилди

Марказий банк томонидан келиб тушган мурожаат асосида АТБ “InFinBank”да истеъмол кредитларини ажратиш тартиб-тамойиллари банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қанчалик жавоб бериши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, ўрганиш давомида банкларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:

* кредит шартномалари банкнинг кредит бўйича фоиз ставкасини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқи билан тузилган;

* кредит шартномаларида истеъмол кредитининг тўлови учун пул маблағлари кўчирилгунга қадар даврда қарз олувчиларнинг бирон-бир тўловларсиз кредит олишдан воз кечиш ҳуқуқи белгиланмаган;

* айрим қарз олувчиларга имзоланган шартномаларнинг нусхалари берилмаган.

Шунга кўра, АТБ “InFinBank” ка истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш, шу жумладан, кредит шартномалари шартларини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш юзасидан кўрсатма юборилди.

Банк хизматларини кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликлар учун АТБ “InFinBank”ка нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддасига мувофиқ жарима санкциялари қўлланилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1