1

“Абу-Саҳий” савдогарлари нега тўполон кўтаришди?

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 10:16
“Абу-Саҳий” савдогарлари нега тўполон кўтаришди?

Ижтимоий тармоқларда «Tashkent Trade Center» хусусий корхонасига қарашли пойтахтнинг йирик савдо марказиларидан бири — собиқ «Абу-Саҳий» бозоридаги мато сотишга мўлжалланган 1-блокидаги дўкон эгалари ва ижарачиларнинг маъмурият олдига оммавий тўпланиб, норозилик билдиришлари акс этган видео тарқалди.

«Tashkent Trade Center» мазкур масалага ойдинлик киритди.

Унга кўра, бир муддат аввал, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ Тошкент шахар Ёнғин хавфсизлиги Бошқармаси томонидан 1-блок худудида жойлашган савдо дўконларининг ёнғинга қарши холатини ўрганилиши натижасида, ёнғин содир бўлишига сабаб бўлувчи бир қанча камчиликлар аниқланди. Бунга кўра, мазкур холатни олдини олиш мақсадида, 1-блок худудида реконструкция ишларини амалга ошириш зарурияти тўғрисида «Tashkent Trade Center» ХКга хулоса тақдим этилди.

Жумладан, корхонада доимий фаолият олиб борувчи «Ёнғин хавфсизлиги бўлими» томонидан ҳам 1996-1997 йилларда, 700 га якин темир контейнерлардан 14-15 м2 хажмдаги барпо этилган 1-блок худудидаги савдо дўконларини мунтазам ўрганиши мобайнида юқоридаги камчиликлар ўз тасдиғини топган. Ушбу муаммоларни бартараф этиши юзасидан тегишли чоралар кўриш режаси доирасида 1-блокдаги дўконларни ўрнига янги, замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган савдо мажмуасини ташкил этиб, реконструкция ишларидан сунг, мулкдорларга қайта топшириш режалаштирилган эди.

Шундан сўнг, корхона маъмуриятининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хамда бозор худудини замонавий куринишга олиб келишга қаратилган режаси амалга ошгунга кадар 1-блокдаги “контейнер дўконлар”нинг иш фаолиятини вактинча тўхтатиб, уларни қайта реконструкция қилиш масалаларини кўриб чиқаётгани ва тегишли таклифлар урганилаётганлиги ҳақида мулкдорлар огоҳлантирилди.

2019-йилнинг декабрь ойига келиб, “Tashkent Trade Center” ҳусусий корхонаси томонидан бозор ҳудудида янги, замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган 700 та савдо дўконларини (омборхонали) ўз ичига олган савдо мажмуасининг қурилишини якунлади. Реконструкция қилиниши режалаштирилган 1-блок мулкдорларига, блок худудида замонавий савдо дўконларини қуриб битқазгунгка кадар, таъкидлаб ўтилган янги мажмуа ер тўласидан вақтинча фойдаланиш учун дўконлар бериш таклиф этилган. Ер тўла деганда, биз билган ва ҳаёлга келтирган “подвал” эмас, аксинча, барча қулайликларга эга — исситиш ва совутиш тизими ҳамда бошқа шароитлари мавжуд бўлган шинам дўконлар назарда тутилган. Мажмуа кенг ва ёруғ, юкларни ташиш учун қулай лифт ҳамда эскалаторлар билан жихозланганлигини англаш кийин эмас.

1-блокда реконструкция ишлари якунлангандан сўнг, мулкдорларга ўринга-ўрин ўз омборига эга савдо дўконларини тақдим этиш хам кўзда тутилган эди.

«Мато бозори»нинг мулкдорлари хамда ижарачилари эса, бу таклифга кўнмади. Тадбиркорлар бозор маъмуриятига дўконларни босқичма-босқич қуришни, аввал 10 та дўконни қуриб, кейин қолганларига ўтишни ҳам таклиф қилишди. Лекин бозор маъмурияти шуни расман маълум қиладики, янги савдо мажмуасини қисман ёки бўлиб-бўлиб қуриб бўлмайди. Сабаби, бир қурилиш биноси ягона тизим ва аниқ режага таянган смета асосида амалга оширилади.

Бундан ташқари, 1-блок савдогарлари томонидан, янги барпо этилган савдо мажмуасининг 1-каватидан вактинча дуконлар ажратиб берилиши таклифи хам илгари сурилди. Бунга жавобан маълум қиламизки, корхонамиз томонидан 1-каватдаги дуконларни 1-блок худудидаги савдо дуконлари хисобидан келиб чиккан холда, таксимлаш имкониятига эга эмас. Шу билан бирга, 1-блок худудини қайта қуриб битказиш ишлари режалаштирилиши жараёнида, янги барпо этилган савдо мажмуасининг пастки қаватидан айнан 1-блок мулкдорлари фойдаланиб туришлари учун 18-20 м2 хажмдаги дўконлар қурилди. 1-блок худудини вақтинча кўчириш ишларида сиғим юзасидан муаммо келиб чиқмаслиги учун мазкур дўконларни корхона томонидан сотиш ёки ижарага бериш ишлари умуман амалга оширилмади. 

Шунингдек, “Tashkent trade center“ ҳусусий корхонаси расман шуни маълум қиладики, Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан олиб борилаётган ислохотлар доирасида тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятларни қўллаб-қувватлаб, қандай холатда эркин савдо қилиш қулай бўлса, шу шароитни қонуний яратиб беришга тайёр.

Шунингдек, Корхона томонидан бозор ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланиш истагини билдирган, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳар бир фуқаро билан Ўзбекистонда амалда бўлган қонунчилик асосида тенг шароит ва тенг рақобат муҳити яратиб келинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1