1

Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент Академик лицейи қабул бошланганини эълон килди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 12:25
Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент Академик лицейи қабул бошланганини эълон килди

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент Академик лицейи қабул қилиш учун танловлар бошланишини эълон килади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент Академик лицейига Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб трпилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаётган номзодлар қабул қилинади.

Танловлардаиштирок этиш истагини билдирган номзодлардан 2019 йилнинг 01 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Кадрлар бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат этмоқчи бўлган номзодлар ариза ёзишдан олдин ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

-ўқиш жойидан тавсифнома;

-туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;

-мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси (ўғил болалар учун);

-фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома;

-3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

Танловлар босқичма-босқич қуйидаги кетма кетликда амалга оширилида:

-дастлабки танлов;

-махсус-профессионал танлов;

-тест синови.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1