1

Тошкентда хорижий корхона раҳбарининг номидан сохта ҳужжатлар тайёрланиб, 2,5 млрд. сўм ўзлаштирилди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 13:27
Тошкентда хорижий корхона раҳбарининг номидан сохта ҳужжатлар тайёрланиб, 2,5 млрд. сўм ўзлаштирилди

 Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан чет эл инвесторларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди, дея хабар берди Бош прокуратура Матбуот хизмати.  

Унда аниқланишича, “N-K” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси мансабдор шахслари ва бошқалар, мулкий манфаат кўриш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, “S.K.” хорижий корхонаси раҳбарининг номидан “N-K” МЧЖ таъсисчилари қаторидан чиқиши ҳақида аризасини сохталаштириб, қўшма корхонанинг навбатдан ташқари  таъсисчилар йиғилиши баённомасига сохта маълумотларни киритишган.

Шунга кўра, “S.K.” хорижий корхонасининг “N-K” қўшма корхонасидаги 2 млрд. 460 млн. сўмлик улушини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “N-K” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1