АсосийJamiyat

Россияда норезидентлар учун даромад солиғини 30% дан 13% гача камайтириш режалаштирилмоқда

'Россияда норезидентлар учун даромад солиғини 30% дан 13% гача камайтириш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Россия Федерацияси норезидентларининг меҳнат фаолияти даромадидан олинадиган даромад солиғини 30 фоиздан 13 фоизгача камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли идораларга келишиш учун тақдим этилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Россия Федерацияси солиқ кодексининг 224-моддасига ўзгартириш киритиш ва меҳнат фаолиятини амалга оширётган норезидентлардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 13 фоиз миқдорида белгилаш, яъни Россия фуқаролари учун ўрнатилган ставкага тенглаштириш кўзда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси тасдиқланса, норезидентларнинг меҳнат фаолиятидан олинадиган даромад солиғи тўловчилар тоифасидан қатъи назар, 13 фоиз ставкада белгиланади ва янги тартиб 2021 йилдан бошлаб жорий этилади

    Бошқа янгиликлар