1

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси: "Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини ташлаб қўймайди! Ваҳимага ўрин йўқ!" (Видео)

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 14:11
Теглар: Видео
Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси: "Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини ташлаб қўймайди! Ваҳимага ўрин йўқ!" (Видео)

"Ассалому-алайкум, Хитойдаги ватандошларимиз, ўзбекистонлик талабалар! Менинг исмим Акмалхон Олимхонов.  Ўзбекистон республикасининг  Хитой халқ республикасидаги элчихонасидан мурожаат қиляпман. Хитойда короновирус эпидемияси кенг тарқалганлиги муносабати билан жорий йилнинг 15 январидан элчихонамиз қошида турли мутахассислардан ташкил топган штаб тузилган.

Охирги пайтда Хитой фуқароларидан кўра бошқа мамлакатлар аҳолиси орасида короновирус ҳақидаги ваҳималар кўпайиб бормоқда. Одамни қўрқувга соладиган янгиликлар, видеолар кенг тарқалмоқда. Аксарият ҳолларда текширилмаган, ассоссиз маълумотлар тарқатилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, Хитойда айни кундаги вазият, ушбу кундаги ҳолат ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Хусусан, Пекинда тузилган штаб томонидан нафақат Ухан шаҳри, қолаверса, барча провинциядаги талабалар билан алоқа ўрнатилган. Хитойда энг кенг тарқалган оммавий "Вича" тармоғида "Ухан-2020, Ўзбекистон" ва "Ухандаги ўзбекистонликлар" , деган гуруҳлар тузилган. Бу гуруҳларда ўзбекистонлик талабаларнинг ўз фикрларини баён этиш, вазиятни муҳокама қилиш имкониятлари мавжуд. Бундан ташқари, уларга тегишли кўрсатмалар бериб борилади. 

Қолаверса, штаб вакилларининг телефон рақамлари берилган. Улар шахсий масалалари бўлса, шу рақамларга қўнғироқ қилишяпти, саволларига жавоб олишяпти. Ҳаммангизнинг хабарингиз бор, Ухан шаҳрида карантин жорий этилган. Шаҳарга кириш ва чиқиш тақиқланган. Аэропорт, аэровокзал, вокзаллар фаолияти тўхтатилган. Хитой ҳукумати карантин муносабати билан бошқа давлат элчихоналарининг ўз фуқароларини олиб чиқиш ҳақидаги таклифларига рад жавобини бермоқда. Чунки карантин юқумли касалликнинг тарқалишини чеклашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. Ухан шаҳрида 12 миллион аҳоли яшайди. Бу дегани уларнинг ҳаммаси касал юқтирган, дегани эмас. Куни кеча Хитой ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган брифингда ҳам ваҳима ва хавотирга ўрин йўқлиги ҳақида сўз юритилди. Чунки вирусдан кўра, унинг атрофидаги ваҳима одамларга кўпроқ таҳдид қилаётгани, Хитой бундан илгари ҳам кўп эпидемияларни енггани, короновирус устидан ҳам ғалаба қозониши айтиб ўтилди...

Ҳурматли, юртдошлар! Ёдингизда бўлсин, Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини ташлаб қўймайди. Барча зарурий тадбирлар амалга оширилади. Шу ўринда яна бир бора таъкидлаб ўтамизки, Ухан ва бошқа провинциялардаги ватандошларимизга қандай кўмак зарур бўлса, улар ҳеч иккиланмай, штабга мурожаат этишлари мумкин. Ваҳимага ўрин йўқ! "

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1