1

Жиззахда қизнинг "йигит"и суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилди

ЖИНОЯТ 29.01.2020, 15:25
Жиззахда қизнинг "йигит"и суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, 2020 йилнинг 22 январь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли Ш.Ж., Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг июль ойларида 22 ёшли Б.Б. билан танишиб, ўзаро учрашиб юрганлигини, аммо жорий йилнинг январь ойларида Б.Б. унинг телефонидан шахсий фотосуратларини сездирмасдан яширинча кўчириб олишга эришиб, Ш.Ж. учун сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларни интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, унга таҳдид қилиб, 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган ва Б.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.  

Ушбу аризага асосан,  25 январь куни соат 09.45да Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.Б. 25 млн. сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1