1

Уйни таъмирлаган киши 11 миллионлик мулкни ўғирлаб кетди

ЖИНОЯТ 29.01.2020, 16:35
Теглар: ўғрилик, таъмирлаш
Уйни таъмирлаган киши 11 миллионлик мулкни ўғирлаб кетди

Нотаниш кимсаларга ишониш, уларнинг кимлиги, қандай инсон эканлигини билмай туриб, мол-мулкни ишониб топшириш, уйда ёлғиз қолдириш хонадон эгаларига анчагина қимматга тушиши мумкин. Шундай ҳолат Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Яъни 21-январь куни соат 08:00 да 26 ёшли ёлланган ишчи Элдор К. 32 ёшли Мурод Т.нинг уйини таъмирлаш давомида уйдан нархи 1.500.000 сўм бўлган телевизор ва нархи 10.000.000 сўм бўлган сув иситгични ўғирлаб кетган. Элдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан ИИВ барчани огоҳликка чақиради. Имкон қадар яхши танимаган кишиларни уйингизга киргизманг, уларни болалар билан ёлғиз қолдирманг. Хонадонни уларга ишониб қаровсиз қолдириш ҳам юқоридагидай салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1