1

Талаба оналар учун олий таълим муассасаларида боғча ва мактаблар ташкил этилиши мумкин

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 18:31
Талаба оналар учун олий таълим муассасаларида боғча ва мактаблар ташкил этилиши мумкин

Tashkent City Congress hall да бўлиб ўтган бугунги Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги матбуот анжуманида иштирок этган Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Юлдашевнинг таъкидлашича:

– Президентимиз томонидан хотин-қизлар, шу жумладан, оналарга эътибор алоҳида эътироф этилиб, уларга шарт-шароитлар яратиш шарт. Вазирлик томонидан ўрта ва узоқ истиқболдаги муддатлар учун стратегик вазифалар ишлаб чиқилган. Ҳозирги асосий вазифамиз бўлган болаларни мактабга тайёрлаш ва қамров бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Олий таълим муассаларида ўз мактаб ва боғчаларини ташкил этиш бўйича таклифлар келиб тушяпти. Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида мактаб ва боғча ташкил этиш таклифи берилган. Ҳозирда олий таълим муассасаларида имкониятлар кенг. Бу таклифларни қонунийлаштирган ҳолда, янги шаклда жорий этиш мумкин.

Бироз аввал уйидан хусусий боғча очмоқчи бўлганлар учун тавсиялар берилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1