1

Мўйноқ туманида замонавий автостанция фойдаланишга топширилди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 18:48
Мўйноқ туманида замонавий автостанция фойдаланишга топширилди

2020 йилнинг 28 январь куни Бош прокуратура ташаббуси билан Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли транспорт хизмати билан таъминлаш мақсадида, янги автостанция қурилиш ишлари якунланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳа қиймати 1 млрд. сўм бўлган автостанция биноси учун, туман марказига киришда Ажинияз кўчаси бўйидан 40х30 м. ер майдони ажратилиб, қурилиш ишлари 2019 йилнинг октябрь ойида бошланган. 

Автостанция биносида автобекатдан ташқари, савдо дўкони, автотранспортлар учун эҳтиёт қисмлар дўкони, диспетчер хонаси, она ва болалар хонаси ҳамда йўловчилар учун кутиш жойини ўз ичига олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1