1

"5 йил адолат излаб сарсон бўлган отахон!" номли видео юзасидан Бухоро вилоят ИИБ расмий маълумот берди (Видео)

ЖАМИЯТ 30.01.2020, 14:53
Теглар: Видео
"5 йил адолат излаб сарсон бўлган отахон!" номли видео юзасидан Бухоро вилоят ИИБ расмий маълумот берди (Видео)

2020 йил 27 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бухоро вилояти. 5 йил ичида адолат излаб сарсон бўлган Зариф отахон!!!” деб изоҳланган 9 дақиқа 15 сонияли видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматимаълумот берди.

2018 йил 22 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилояти Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқаролар З.Ахмедов ва бошқаларнинг аризалари асосида тўпланган ҳужжатлар бўйича “Лойиҳасувқурилиш” МЧЖ раҳбари Ҳаитов Ҳабиб Жумақулович ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши дастлаб Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувига олиниб, тергов бўйича иш ҳажмини инобатга олган ҳолда 2018 йил 12 ноябрь куни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг “Жиноят ишини терговчилар гуруҳига топшириш” тўғрисидаги қарорига асосан жиноят иши катта терговчи О.Б.Бозоров раҳбарлигидаги тажрибали терговчилар гуруҳига топширилган.

2018 йилнинг 26 декабрь куни Ҳ.Ж.Хаитовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 168-моддаси 3-қисми “а” банди (эски таҳрирдаги) билан, Х.У.Сувоновга эса 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “Гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

2018 йил 27 декабрь куни айбланувчилар ва уларнинг ҳимоячиси томонидан жиноят иши бўйича айбланувчиларнинг ҳаракатларига қайта баҳо бериш тўғрисида тергов органига илтимоснома киритилган.

Қайта ўрганиш давомида жиноят иши бўйича тўпланган далиллар ва иш ҳолатларига кўра Ҳ.Ҳаитов ва Х.Сувоновларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида кўрсатилган фирибгарлик жинояти таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли уларга эълон қилинган айблов тугатилган. Қўлланган эҳтиёт чораси бекор қилиниб, жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор ва жиноят иши 2019 йил 4 январь куни Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, катта терговчи О.Б.Бозоровнинг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори бекор қилинган. Жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган ҳолда тергов ҳаракатларини давом эттириш учун ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига юборилган.

Тергов департаменти катта терговчиси О.Ҳ.Ҳайитов томонидан 2019 йил 4 май куни Ҳ.Хаитовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 3-қисми “а” банди билан, Х.Сувоновга нисбатан 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўтказилган қўшимча тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Ҳ.Ҳаитов ва Х.Сувоновларнинг ҳаракатларида бирор-бир жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли 2019 йил 16 май куни жиноят иши юзасидан уларга эълон қилинган айблов тугатилиб, қўлланган эҳтиёт чораси бекор қилинган, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 83-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилган.

Фуқаро З.Ахмедовга у томонидан савдо дўкони сотиб олиш учун “Лойиҳасувқурилиш” МЧЖ билан имзоланган 1-сон пудрат шартномасига асосан топширилган 25 миллион сўм пулларни Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг махсус ҳисоб рақамидан олиши мумкинлиги тушунтирилиб, тергов натижаси бўйича билдириш хати юборилган.

Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти катта терговчиси О.Ҳ.Ҳайитов томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинмаган ва ўз кучида турибди.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1