Қоровулбозор туманида.
2020 йил 25 январь куни фуқаро Д.А “Ласетти” русуми 80 R 614 JA давлат рақам белгили автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун ЙПХ инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Фуқаро А.Д Қоровулбозор тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори катта сержант О.А.га автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 1.000.000 сўм пулларни пора сифатида таклиф қилган. О.А.нинг билдирги асосида ўтказилган тадбирда, 2020 йил 28 январь куни соат 11.35 ларда фуқаро А.Д катта сержант О.А.нинг хизмат хонасида 1.000.000 сўмга ҳисоблаб, 100 АҚШ доллари ва 50.000 сўм пулларни пора сифатида бераётган вақтида ходимлар томонидан ушланиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ғиждувон туманида.
Шофиркон туманида яшовчи Т.Р ўзининг таниши, шу туманда яшовчи, Д.М.га тегишли, двигателидаги завод рақамлари ўзгартирилганлиги сабабли жарима майдонига жойлаштирилган “ФОРД” русумли, 85 К 132 GA давлат рақам белгили автомашинани жарима майдонидан чиқариш ҳамда эксперт кўригидан ўтказмасдан давлат рақам белгисини расмийлаштириб бериш эвазига вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими сержант А.Ҳ.га 200.000 сўм миқдорида пора таклиф қилган.
Ходимнинг билдиргисига асосан ўтказилган тадбирда, 2020 йил 27 январь куни соат 18:15 ларда фуқаро Т.Р сержант А.Ҳ.нинг хизмат хонасида ушбу пулларни пора сифатида бераётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






