1

“Ўзбекинвест”ни қайта ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 30.01.2020, 22:40
“Ўзбекинвест”ни қайта ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қарор асосида мазкур тузилма “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди. 

Энди у экспортни суғурта билан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатади. Шу жумладан, харидорнинг кредити, қисқа муддатли дебиторлик қарзи, етказиб берувчининг кредити, экспортчининг айланма маблағларини тўлдириш учун берилган кредит, қолаверса, экспортни суғурта билан қўллаб-қувватлашнинг бошқа инструментларини тақдим этиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми ҳамда хорижий ва маҳаллий сармоядорлар киритаётган сармоялар кўпаймоқда. Бу эса, табиийки, суғурта ҳимояси механизмларини такомиллаштиришни талаб этяпти.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1