1

Ўқитувчилар коммунал тўловлардан озодми?

САВОЛ-ЖАВОБ 31.01.2020, 17:13
Ўқитувчилар коммунал тўловлардан озодми?

— Мавжуд қарорларга кўра, қишлоқлардаги ўқитувчилар тўлиқ, шаҳардаги ўқитувчилар 50 фоиз коммунал тўловлардан озод этилиши, газ билан ҳам бепул таъминланиши керак. Нега амалда аксини кўрмаяпмиз?   

Раҳим Жумақулов, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани

ҚАТОР ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

Н.ТИЛЛЯЕВ, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 мартдаги 128-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига қўшимча имтиёзлар бериш ҳақида”, 1992 йил 5 февралдаги Фармонини бажариш чоралари тўғрисида”ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига улар яшаётган давлат ва идораларга қарашли уйлар ва квартираларни текинга шахсий мулк қилиб бериш;
  • Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимлари ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун биринчи навбатда ер участкалари ажратишни ва якка тартибда уй-жой қурилиши учун бинокорлик материаллари сотиб олишни белгилаш;
  • Ходимларнинг қайди қилинган тоифаларидан бўлган, камида 10 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган пенсионерларга ушбу бандда назарда тутилган имтиёзларни жорий этиш.

Шунингдек, ушбу Қарорнинг 3-бандида Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг қайд қилиб ўтилган тоифалари ходимлари моддий ва маиший шароитларини яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга ошириши белгиланган. 

Бироқ Қарорнинг 1992 йил 13 мартдаги таҳриридаги 1-бандининг учинчи хатбошисида белгиланган, 

  • олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг қишлоқ жойларда, шаҳар типидаги посёлкаларда яшовчи профессор-ўқитувчилари таркиби, илмий ходимлари ва ўқув-ёрдамчи ходимлари квартира ҳақидан ва коммунал хизматлар (сув таъминоти, газ, электр ва иссиқлик энергияси) учун ҳақ тўлашдан озод қилиниши;

Шаҳарларда яшовчиларга эса квартира ҳақи ва комуннал хизматлар учун ҳақ тўлашда 50 фоиз миқдорида имтиёзлар берилиши, марказий иситиш тизимига эга бўлмаган уйларда яшовчиларга белгиланган нормалар доирасида сотиб олинадиган ёқилғи учун компенсация берилиши тўғрисидаги норма Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарори билан ўз кучини йўқотган.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1