Фуқаро аризаси нега рад этилганига Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари изоҳ берди

САВОЛ-ЖАВОБ 31.01.2020, 17:31
Фуқаро аризаси нега рад этилганига Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари изоҳ берди

— Ёшим 69 да. Олий суднинг 2019 йил 27 июндаги Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 3-7-19-сонли қарори устидан берилган назорат шикоятини судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ва шу суднинг 2018 йил 17 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги апелляция инстанциясининг 3-7-19-сонли қарори устидан норози бўлиб келтирган назорат тартибидаги шикоят аризамни кўриб чиқишлик учун Олий суднинг судлов ҳайъатига ўтказишни сўраб ариза ёзгандим. Бироқ натижа бўлмади. Аризам нега рад этилганига ойдинлик киритиб берсангиз.

Зевар Сапаева, Хоразм вилояти Хонқа тумани 

СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ЎТКАЗИШГА АСОС ЙЎҚ

Мўмин АСТАНОВ, Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари:

— У.Юлдашева Хоразм вилоят маъмурий суди аелляция инстанциясининг 2019 йил 11 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори устидан Олий судга назорат шикояти билан мурожаат қилган. Олий суд судьясининг 2019 йил 27 июндаги ажрими билан З.Сапаеванинг апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берган назорат шикоятини кўриб чиқиш учун судлов ҳаёъатига ўтказиш рад этилган. 

Олий суд судьяси устидан шикоят қилинган қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асосларни аниқлаган ҳолда назорат шикоятини кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказади. 

З.Сапаеванинг назорат шикояти кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказилмаганидан норози бўлиб, берган аризалари Олий суд раиси ўринбосарлари томонидан ўрганиб чиқилган. Олий суд судьясининг ажримини бекор қилишга ва назорат шикоятини кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказишга асос йўқ. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1