1

Иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар 13 фоиздан юқори миқдорда белгиланиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 31.01.2020, 18:11
Иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар 13 фоиздан юқори миқдорда белгиланиши мумкин

24 январдаги Президент мурожаатномасида 2020 йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан юқори миқдорда оширилиши келтирилди. “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 2-иловасига мувофиқ 2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнози истеъмол нархлари индексига боғлиқ равишда 12-13,5 фоиз этиб белгиланган бўлсада, 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланан оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 7 фоизга оширилади.

Шунда савол туғилиши табиий: инфляция прогнози 12-13,5 фоизни ташкил этса, унда нега иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар миқдори 1 февралдан 7 фоизга оширилади? Бунда Президент мурожаатномасига номувофиқлик кузатилмаяптими?

Буни шундай таҳлил қилиш мумкинки, иш ҳақи, пенсия ва стипендияларнинг оширилиши бўйича қарор 2019 йил якунида қабул қилинган. Президент мурожаатномаси эса, 2020 йил 24 январь куни эълон қилинганини ҳисобга олсак, навбатдаги иш ҳақи, нафақа ва стипендияларнинг оширилишида прогноз қилинаётган инфляциянинг 13,5 фоиздан юқори миқдори олиниши эҳтимоли юқори. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1