1

Шаҳрисабзлик ота икки фарзанди учун 2 йилга аввалдан 2 минг АҚШ доллари алимент тўлаб қўйди

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 21:08
Шаҳрисабзлик ота икки фарзанди учун 2 йилга аввалдан 2 минг АҚШ доллари алимент тўлаб қўйди

Вояга етмаган, моддий ёрдамга муҳтож фарзандларни таъминлаб туриш “ота”нинг бурчи ҳисобланади. Афсуски, баъзилар бу бурчни унутса, баъзилар уни ортиғи билан бажариб қўйишади. МИБ ана шундай муддатидан аввал "вазифасини бажариб қўйган" намунали ота ҳақида маълум қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ю.Ж.дан ундирувчи Д.Р. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг шаҳрисабз туман бўлими томонидан шу кунга қадар алимент пуллари ойма-ой ундириб келинаётган эди.

Жорий йилнинг 31-январь кунида қарздор ундирувчи билан келишган ҳолда қолган 2 йил учун алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.  Келишувга асосан бу сўмма 19 миллион ҳисобида 2 минг АҚШ долларини ташкил этди.  

Шундан сўнг Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1