1

"Фарзанди кўз олдида хўрланган аёл" сарлавҳали видеотасвирга муносабат билдирилди (Видео)

ЖАМИЯТ 01.02.2020, 10:52
Теглар: Видео
"Фарзанди кўз олдида хўрланган аёл" сарлавҳали видеотасвирга муносабат билдирилди (Видео)

"Фарзанди кўз олдида хўрланган аёл" сарлавҳали видеотасвирга Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

2019 йил 25 июнь кунидан 26 июнь кунига ўтар кечаси соат 02.00 ларда Яккабоғ тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини Шаманқирғиз қишлоғида яшовчи, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, 17.03.1980 йилда туғилган Очилов Собир Шераватович спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳеч бир сабабсиз қўшниси Яккабоғ тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини Шаманқирғиз қишлоғида яшовчи, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, уй бекаси 01.06.1981 йилда туғилган Очилова Шарофат Абдужалиловнанинг яшаш уйига кирган. Уй ҳовлисидаги ўрнатилган сўридафарзандлари билан ухлаб ётган Очилова Шарофат Абдужалиловнанинг олдига бориб, уни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, танасининг турли жойларига бир неча маротаба қасддан уриб, унга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келмаган енгил шикаст етказиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб яширинган.

Тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг 02.07.2019 йилдаги хулосасида Ш.Очилованинг танасида “юзининг ўнг томон пастки жағ бурчак соҳасида, юзининг чап ёноқ соҳасида шилинма, чап қулоқ супраси олд юзасида, бўйиннинг олд юзаси пастки қисмида қонталашлар” кўринишидаги жароҳатлари мавжуд бўлиб, оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан шикасти гуруҳига киритилиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Яккабоғ тумани ИИБ да 29.06.2019 йилда қайд этилган.

  Мазкур ҳолат юзасидан дастлаб Яккабоғ туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Ш.Мардонов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар бўйича 08.07.2019 йилда жиноят ишини қўзғатишни рад қилиб, фуқаро С.Очиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми ва             183-моддаси тартибида маъмурий чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Яккабоғ тумани Маъмурий судига юборилган. 

Яккабоғ туман маъмурий судининг 16.07.2019 йилдаги ажримига асосан тўпланган ҳужжатлар фуқаро С.Очиловни ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги кўрсатилиб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБга қайтарилган. 

          Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси капитан Д.С.Поёнов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 03.11.2019 йилда фуқаро Очилов Собир Шераватовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси           1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши бўйича фуқаро Очилова Шарофат Абдужалиловна жабрланувчи деб эътироф этилган.

Жиноят иши бўйича 11.12.2019 йилда фуқаро С.Очилов айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга ЎзР ЖКнинг   277-моддаси 2-қисми “г” банди билан айблов эълон қилинган ва жиноят иши 12.12.2019 йилда айблов хулосаси билан ЖПКнинг 381-моддаси тартибида суд муҳокамасига юборилган.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1