1

Чинозда 3 нафар фуқаро дарёдан қутқариб олинди

ЖАМИЯТ 01.02.2020, 18:23
Чинозда 3 нафар фуқаро дарёдан қутқариб олинди

Куни кеча Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Чиноз тумани, Янги Чиноз шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Чирчиқ дарёсида матор қайиқда ов қилиш мақсадида,  қирғоқдан 400 метр узоқликда, икки соат мобайнида матор қайиқда тросга ўралиб қолиб кетган фуқаролар ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Аниқланишича, Чиноз тумани, Янги Чиноз шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Чирчиқ дарёсида дарёсида ҳаракатланиб кетаётганда матор қайиқ дарё қумини чиқариб олиш технологияси (Земснаряд)ни ушлаб турувчи темир тросга ўралиб қолиб тахминан 2 соат давомида қайиқ ичида қолиб кетишган. 

Воқеа юзасидан Чиноз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида 3 нафар фуқаро соғ-саломат қутқариб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1