1

2 февраль – Сув-ботқоқлик ерлар куни!

ЖАМИЯТ 02.02.2020, 12:26
2 февраль – Сув-ботқоқлик ерлар куни!

Сув-ботқоқлик ерлар куни 1971 йил 2 февралда ЮНЕСКО қарори билан  Эроннинг Рамсар шаҳридаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ерларда яшовчи қушларни ҳимояга олиш мақсадида Конвенциянинг имзоланиши асосида жорий этилган.

Сув-ботқоқлик ерлар туркумига кўллар, ботқоқликлар, коралл рифлари, торфли ерлар, ҳавзалар, барча сув-ботқоқлик худудлар киради.  

Мазкур ерларнинг асосий хусусияти шундаки, асосий компонентлардан: тупроқ, сув, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг комплекс боғлиқлиги, турли вазифаларни бажариши ва улардан инсоният асрлар давомида фойдаланиб келаётганлигидир.  

Сув-ботқоқлик ерларнинг кўплаб бажарадиган вазифаларидан баъзи бирлари: сув тошқинларини ушлаб қолиши, тупроқ сувларини тўлдириши, пўртанадан ҳимоялаш ва соҳил бўйларини бир маромда ушлаб туриш, климат ўзгаришини енгиллаштириш, чўкма ва озуқа моддаларини тўплаш, сувни тозалаш, биологик турларни сақлашдир.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1