1

Самарқандлик оғуфуруш "марихуанна" сотаётганда қўлга тушди

ЖИНОЯТ 02.02.2020, 13:38
Самарқандлик оғуфуруш "марихуанна" сотаётганда қўлга тушди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд тумани, "Янгиариқ-1" маҳалласи ҳудудида махсус тадбир ўтказилди. 

Тадбир давомида Самарқанд шаҳар, Ўзбекистон кўчасида яшовчи 1972 й.т. М.Г., Ш.Ш. исмли шахсга 2.500.000 сўм пуллар эвазига оғирлиги 169,41 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1