1

Уҳандаги талабаларни эвакуация қилиш учун чартер рейслар режалаштирилди

ЖАМИЯТ 02.02.2020, 14:32
Уҳандаги талабаларни эвакуация қилиш учун чартер рейслар режалаштирилди

Ҳамюртларимиздан 2020-йил 1-февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш кетаётганини маълум қилади.

Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Уҳан шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси маълумотига биноан 1-феврал ҳолатига кўра, Уҳан шаҳрида 81 нафар юртдошимиз бор. Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган ҳамда “WеЧат” ижтимоий тармоғи («Wуҳан 2020 Узбекистан», «Эмбассй оф Узбекистан» и «Узбекистан студентс №1» гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда.

Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5-феврал кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда. ТИВ Ўзбекистон фуқароларидан 3-феврал куни Пекин шаҳрига келишлари сўралмоқда. Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилиши айтилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1