1

Ўзбекистон Хитойдаги фуқароларини қачон ортга қайтариши маълум бўлди

ЖАМИЯТ 02.02.2020, 15:26
Теглар: Ўзбекистон, талаба, Хитой
Ўзбекистон Хитойдаги фуқароларини қачон ортга қайтариши маълум бўлди

Хитойдаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун чартер рейс ташкил қилиш устида иш олиб бориляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

“Ҳамюртларимиздан 2020 йил 1 февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейс ташкил қилиш масаласида чора кўраётганини маълум қилади”, дейилган вазирлик хабарида.

Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Уҳань шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси маълумотига биноан 1-феврал ҳолатига кўра Уҳан шаҳрида 81 нафар юртдошимиз бор. Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган, “WeChat” ва "telegram" ижтимоий тармоқлари (“Wuhan 2020 Uzbekistan”, “Embassy of Uzbekistan” ва “Uzbekistan students №1» гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда. 

“Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон фуқароларидан 3 февраль куни Пекин шаҳрига келишларини сўраймиз. Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилади”, дейилади вазирликнинг хабарида.

Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилди. 

Боғланиш учун телефонлар:

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими: Азиз Хилватов +86 138 1120 4471

Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ходимлари: Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245

Нодир Нурматов +86 158 1047 7270

Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476

Рустам Назаров +86 138 0122 1452

Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040

Мансур Иброҳимов +86 135 5220 7848

Сардор Сирожов +86 186 1812 9040

Аваз Камалов +86 178 1070 2707

Ташқи ишлар вазирлиги +998 71-233-69-46,

Call-Center1164

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1