1

Бекободда «Исузу» автобуси ағдарилиб кетди

ЖАМИЯТ 02.02.2020, 15:40
Теглар: автобус, Бекобод
Бекободда «Исузу» автобуси ағдарилиб кетди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ичида 20 киши бўлган «Исузу» русумли автобус ағдарилиб кетди ва икки киши жароҳатланди. Автобус Бекободдан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳарчаси томон ҳаракатланаётган бўлган. 

Автобус ҳайдовчиси ҳаракатланиш вақтида ҳушёр ҳолатда бўлгани аниқланди», дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

Воқеа 2 февраль куни соат 12:00ларда рўй берган. Мазкур автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланаётган бўлган.

Шаҳарнинг Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойида содир бўлган автоҳалокатга автотранспорт воситасининг  техник носозлиги, аниқроғи, автобус олд балонининг тормозланиб қолиши сабаб бўлган. Натижада «Бекобод шаҳар АТС» МЧЖга тегишли, давлат рақами 10 349 RAA бўлган автобус ўнг томонга ёнбошлаб қолган.

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган пайтда автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган. Улардан 2 нафари тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шаҳар шошилинч ёрдам марказига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1