1

“Энди ҳар бир ишсиз ёшга ташкилот раҳбарлари ва депутатлар бириктирилади” Зойир Мирзаев Қашқадарёда ишсизликка барҳам бермоқчи

ЖАМИЯТ 03.02.2020, 11:50
“Энди ҳар бир ишсиз ёшга ташкилот раҳбарлари ва депутатлар бириктирилади” Зойир Мирзаев Қашқадарёда ишсизликка барҳам бермоқчи

Ўтган 2019 йил якунида Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашганди ва унда ёшлар сиёсати бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди.  Ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда уларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилган эди.

Президент томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ёшлар муаммоларини ўрганиш, бартараф этиш ва уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ахрор Содиқов хабар бермоқда. 

Йиғилишда вилоят ҳокими сўз олиб, эндиликда вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари иш ҳафтасининг бир кунини “Ёшлар масалаларини ечиш куни” этиб белгилаш таклифини берди.

- Ёшлар билан ишлаш тизимини анъанага айлантиришимиз керак, - дея таъкидлади вилоят ҳокими. – Бу тизимни анъанага айлантира олсак, “Ҳоким ва ёшлар” ва “Сектор ва ёшлар” учрашувлари ҳам доимий йўлга қўйилишига, ёшларимизни бандлиги ва ижтимоий муаммоларини бартараф этилишига эришамиз.

Шунингдек, йиғилишда иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш, хатлов натижаларига кўра, аниқланган ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида дастур ишлаб чиқиш, ҳар бир ишсиз ёшга ташкилот раҳбарлари ва депутатларни бириктириш тизимини яратиш бўйича ҳам вилоят ҳокими тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1