UNWTO (Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти)нинг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олган.
Жумладан, мамлакатимиз туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган.
Independent нашри шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. Ушбу рўйхатда шунингдек Озарбойжон ҳамда Қозоғистон мамлакатлари ҳам келтирилган бўлиб, улар ўз ўрнида 17 ва 20-ўринларни эгаллаган.
Туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар дастлабки учлигидан Мянма, Пуерто-Рико, Эрон жой олган.
UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз юқори натижани қайд этган. Франция 90 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрган мамлакат сифатида энг юқори натижани кўрсатган.






