1

"Ҳудудгазтаъминот" суюлтирилган газ истеъмолчиларни газ баллонларни тарозида тортиб олишга чақирмоқда

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 14:08
"Ҳудудгазтаъминот" суюлтирилган газ истеъмолчиларни газ баллонларни тарозида тортиб олишга чақирмоқда

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабарига кўра,  республика бўйича 3,6 млн истеъмолчиларга 4,5 млн дона маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларнинг газ баллонлар билан таъминланганлик даражаси 125% га етказилган.

Истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш учун мўлжалланган 835 та автотранспорт воситалари назорат тарозилари билан тўлиқ таъминланди.

Шу ўринда, истеъмолчилар томонидан суюлтирилган газ баллонларини қабул қилганда, истеъмолчилар ҳам ўз ҳуқуқларини англаган ҳолда, суюлтирилган газни белгиланган сифатда ва ҳажмда етказиб берилишини талаб қилишлари, газ миқдорини назорат тарозиларда ўлчаб кўришлари, белгиланган миқдорда бўлмаган суюлтирилган газни олмасдан рад этишга ҳақлари борлигини унутмасликлари сўралади.

Газ баллонларига суюлтирилган газ белгиланган миқдордан кам қуйилганлиги ёки шу каби ҳолатлар билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари кузатилса, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг барча ҳудудлардаги газ таъминоти корхоналаридаги ишонч телефонларига ёки “Facebook”даги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига мурожаат қилишингиз сўралмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1