1

Фарғонада фуқаролар мурожаатларига жавоб бермаган мансабдор шахс судда жавобгарликка тортилди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 14:32
Фарғонада фуқаролар мурожаатларига жавоб бермаган мансабдор шахс судда жавобгарликка тортилди

Фарғонада фуқаролар мурожаатларига жавоб бермаган мансабдор шахс судда жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда  Ўз А мухбири хабар бермоқда.

Қува тумани “Катта Деҳқонобод” ва “Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғинида тоза ҳаво ва ичимлик сув йўқлигидан азият чекаётган фуқароларни мурожаатлари ҳамон жавобсиз қолиб келмоқда. Бу ҳақда бир неча бора экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси раҳбари мурожаат қилинган бўлса-да, ҳеч қандай жавоб берилмади. Аҳолининг мурожаатига жавоб бермаган раҳбар С.Амировнинг бепарволик қилгани узоққа чўзилмади.

Маълум бўлишича, қишлоқдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида кўмир ёқиш оқибатида ис гази тарқалаётгани, маҳалладаги гўдаклар ва нуронийлар бу ҳаводан нафас олиб азият чекиб келмоқда. Шунингдек, музқаймоқ ишлаб чиқариш хусусий корхонаси томонидан чиқинди сув ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи сув ҳавзаларига қувурлар орқали ташлаб юбориляпти. Мазкур ҳолатлар бўйича маҳалла аҳли инспекцияга мурожаат қилган. Вақт ўтаётган бўлишига қарамай ҳамон мутасаддилар томонидан фуқароларга тегишли жавоб берилмаган.

Суд томонидан Қува туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи С.Амировга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 446 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, давлат ҳисобига ундирилди. Ҳуқуқбузарнинг бу каби ҳолатларга барҳам бериш учун юқори турувчи раҳбариятига тегишли муносабат билдирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1