1

"Ўзбекнефтгаз": "Учтепа нефт ва газ кони"нинг қудуқғидаги табиий газ магистрал линиясига узатила бошланди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 16:00
"Ўзбекнефтгаз": "Учтепа нефт ва газ кони"нинг қудуқғидаги табиий газ магистрал линиясига узатила бошланди

"Андижоннефт” АЖ томонидан “Учтепа нефт ва газ кони”да қазиб олинаётган газ миқдори оширилиб, туман аҳолисига “Ўзтрансгаз”АЖ магистрал линиялари орқали бошқа ҳудудларга ҳам етказилмоқда.  Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз"АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2019 йилнинг 26 декабрида “Уч тепа нефт ва газ кони”нинг 13-сонли қудуғида саноат миқёсидаги табиий газ олишга эришилган.

Айни пайтда қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 100-110 минг м³ ташкил қилмоқда.

Жорий йилнинг 4 феврал куни ушбу қудуқдан олинаётган табиий газ  “Ўзтрансгаз”АЖнинг магистрал линиялари орқали ҳудуд аҳолисига етказила бошланди.

Маълумот учун: айни пайтда Булоқбоши ҳудудига берилаётган табиий газ миқдорининг бир кунлик ҳажми 270 минг м³ ташкил қилади.  

“Учтепа нефт ва газ кони”дан олинаётган табиий газ миқдори юқори бўлганлиги сабабли, қўшимча 270–300 минг м³  ҳажмдаги табиий газ “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал линиясига узатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1