1

Ҳар ҳолда замбаракнинг ўқи эмас экан. Математикадан Халқаро олимпиада ғолиби — Бекзодга совғалар берилди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 08:41
Ҳар ҳолда замбаракнинг ўқи эмас экан. Математикадан Халқаро олимпиада ғолиби — Бекзодга совғалар берилди

Хабарингиз бор, куни кеча икки нафар ёш халқаро миқёсда эришган ўз ютуқлари билан Ўзбекистонга кириб келди. Бири бокс бўйича жаҳон рекордини янгилаган Муроджон Аҳмадалиев бўлиб, унинг келиши катта тантана билан қарши олинди ва президент совғаси сифатида унга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ҳамда автомашина топширилди. Иккинчи ғалаба, бухоролик 10-синф ўқувчиси Бегзод Нуриддиновга тегишли бўлиб, у Австралияда ўтказилган халқаро SEAMO олимпиадасида математикадан олтин медални қўлга киритди. Унинг ҳам кеча ватанига қайтиб келганига оид суратлар интернет тармоғида тарқалди. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Бизда илмнинг қадри борми? Математикадан халқаро олимпиада ғолибига замбаракнинг ўқими?” мазмунидаги танқидларни билдиришди. Ушбу ҳолат бўйича Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Унга кўра, ғолибни 5 феврал куни Бухорога етиб келгандан сўнг тақдирлаш назарда тутилгани айтилган эди. Айни пайтда маълум қилинишича, Халқаро математика мактабида Aвстралияда SEAMO southeast Asian mathematical олимпиадасида олтин медал олган Бекзод Нуриддиновни Бухоро вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи A.К.Сафаров вилоят хокимлиги ва вилоят халқ таълим бошқармаси номидан табриклади. Ғолиб қиммат баҳо китоблар, шахсий персонал компютер хамда бошқа бир қанча совғалар билан тақдирланди. 

Шунингдек,

“Хар қандай олимпиадада иштирок қилган инсон аввало ўзининг билимини синаб кўриш ҳамда ўзининг ва ватанининг шанини ҳимоя қилилиш учун иштирок қилади. Бирон манфаат ёки рағбатни кўзламайди. Aлбатта, яна ҳукумат томонидан олимпиада иштирокчиарини тақдирлаш қарори асосида ҳам тақдирланади. Фақат бир нарсага эътибор беринг, ўқувчининг ва уни ёнидаги яқинларини хар қандай фикрлар билан тасдиқланмаган маълумотлар билан кўнглини илмдан, фандан совутманг. Унга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Бухоро вилоят хокимлиги, Қоракўл туман хокимлиги, вилоят халқ таълим бошқармалари етарли даражада ўзларининг эътиборларини қаратмоқдалар”, — дейилган Қоракўл туман ҳокимлиги расмий саҳифасида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1