АсосийJamiyat

84 нафар йўловчи билан навбатдаги самолёт Ухандан Тошкентга бугун келади

'84 нафар йўловчи билан навбатдаги самолёт Ухандан Тошкентга бугун келади'ning rasmi

Бугун маҳаллий вақт 11:45 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг самолёти Ухандан йўловчилар билан Тошкент аэропортига етиб келади. 

Самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор. Олдин хабар қилинганидек, келганидан кейин йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилади.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +998 (71) 276-49-66

 

    Бошқа янгиликлар