1

Фарғонада истироҳат боғидаги кимса нега ИИБ ходимларига шубҳали кўринди?

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 12:31
Фарғонада истироҳат боғидаги кимса нега ИИБ ходимларига шубҳали кўринди?

Б.Умаров 2019 йил август ойида ўзининг истеъмоли учун, Фарғона вилояти Ёзёвон туман ҳудудида жойлашган дала ер майдони четидаги ариқ бўйида қаровсиз ҳолда ўсиб турган, таркибида гиёхвандлик моддаси бўлган ўсимлик баргларидан териб олиб, ўзининг Тошлоқ тумани “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қўшнисининг қурилиши тугалланмаган ҳовлисига олиб келиб, яшириб, уйнинг девор қисмида қуритиб, истеъмол қилиш учун 6.8 грамм миқдордаги “Марихуана” гиёхвандлик воситасини тайёрлаб, қонунга хилоф равишда сақлаб келган.

2019 йил 7 октябрь куни Фарғона шаҳар “Ал-Фарғоний” номли истироҳат боғида айланиб юрган вақтида, хизмат вазифасини олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимларига шубҳали кўринган Б.Умаров билан ўтказилган суҳбат жараёнида эгнидаги костюмининг ички чўнтагидан жами уч дона сариқ қоғоз бўлагига ўралган “наша” гиёхвандлик воситасига ўхшаш, ўзига хос ўткир хидли модда борлигини маълум қилганидан сўнг, ҳолислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.

Суднинг қора курсисида ўтирган Б.Умаров ўзининг айбиги иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини бошқа бундай ҳолат қайтарилмаслигини маълум қилиб, суддан енгиллик беришни сўради. 

Судда Б.Умаровнинг айби бошқа объектив далиллар билан ҳам исботланди.

Ишнинг моҳияти хар томонлама ўрганилиб чиқилгандан сўнг судланувчи Б.Умаровга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини ҳамда иш бўйича оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлиги сабабли унга нисбатан қонун санкциясида белгиланган жазонинг энг кам миқдори тайинланди. 

Суд мажлисининг яъкунида шаҳар судининг раиси Ш.Хашимов томонидан судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси номидан эълон қилинган ҳукмни мазмун-моҳиятини, қандай жазо тайинланганлигини, суднинг ҳукмидан норози бўлган тақдирда шу суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтирди. Судланувчи ўзига нисбатан эълон қилинган ҳукмнинг мазмунини тушунганлигин маълум қилган.

Жиноят ишлари бўйича 

 Фарғона шаҳар судининг раиси

   Ш.Хашимов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1