1

Совуқ балодан хушхабар: Хитойда коронавирусга чалинган беморлар соғайиб, уйига қайтмоқда

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 13:15
Совуқ балодан хушхабар: Хитойда коронавирусга чалинган беморлар соғайиб, уйига қайтмоқда

Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлигининг Хитой соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмита маълумотларига таяниб тарқатган хабарига кўра, ўтган сешанба кунигача мамлакатда тарқалган янги турдаги коронавирус туфайли касалхонага тушган жами 892 киши бутунлай соғайиб уйига қайтган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Сешанба кунининг ўзида Хубей вилоятидаги касалхоналарда ётган 262 кишига жавоб берилган.

Хабарда таъкидланишича, сешанба куни ҳолатига кўра, 24 минг 324 киши коронавирусни юқтиргани тасдиқланган, 490 нафар бемор офат қурбони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 250 нафар ва бугун 84 нафар ҳамюртимиз коронавирус ўчоғидан Ўзбекистонга олиб келинди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1