1

Зойир Мирзаев: "Мактабгача таълим тизимида янгича ишлашни ўрганишимиз керак..."

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 15:25
Зойир Мирзаев: "Мактабгача таълим тизимида янгича ишлашни ўрганишимиз керак..."

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг вилоятдаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари билан учрашувида соҳадаги камчиликлар, муаммолар, кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидландики, бугунги кунда вилоятдаги мавжуд боғчаларда 38,6 фоиз мактабгача ёшдаги болалар қамраб олинган. Ҳудудлардаги 247 та маҳаллада бирорта ҳам боғча йўқ. Айниқса, Чироқчи, Қамаши ва Деҳқонобод туманларида болалар қамрови жуда паст.

Вилоят ҳокими мавжуд боғчаларнинг кўпчилигининг фаолияти қониқарли эмаслигини, болаларни овқатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини, бу борада оутсорсинг тизимини янада такомиллаштириш, болалар қамровини ошириш учун оилавий боғчаларни кўпайтириш кераклигини қайд этди.

photo5316740505800911982.jpg

– Вилоятда соҳа фаолиятини ривожлантириш учун жорий йилдан бошлаб янгича услубда ишланади, – деди вилоят ҳокими. – Боғчалар ўртасида вилоят ҳокими соврини учун махсус танловлар ташкил этилиб, ҳар чоракда яхши ишлаган ва самарали натижага эришган 5 давлат ва 5 нодавлат мактабгача таълим ташкилоти пул мукофотлари билан тақдирланади. Оутсорсинг мусобақалари уюштирилади. Ошпазларни ўқитадиган ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилади. Ҳар ойда бир марта намунали боғчалар тажрибасини оммалаштиришга бағишланган семинарлар ўтказилади. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом рақобат муҳити шакллантирилади. Мақсад болажонларга сифатли таълим-тарбия бериш, қулай шарт-шароитлар яратиш.

Тадбир давомида ҳоким соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини ҳам тинглади. Кўплаб муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими болалар учун бугунги боғчаларда яратилган шароитлар кўргазмаси билан ҳам танишди ва ўз таклиф мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир сўнггида намунали ишлаган бир гуруҳ боғчалар раҳбарлари ва тарбиячилари вилоят ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1